Тошкентдаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламаси портлатилди

Сақлаш
17:22 / 01.01.2022 896 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламаси портлатилиши натижасида одамлар жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 1 январь куни тунги соат 00:45 ларда Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» кўчасининг автоқатнов йўлида бир нечта фуқаро автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган «ўт ўчириш» мосламасини жойлаштириб, тагидан олов ёқиши натижасида мослама чақнаши кузатилган.

 

Оқибатда мушакбозликни телефони камерасига тасвирга олаётган фуқаролар, 1997 йилда туғилган М.С. (Ташхис: қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши), 1999 йилда туғилган М.А. (Ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. (Ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси) жароҳат олган.

 

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан мосламани тайёрлаган ҳамда уни ёққан шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//