Фарзандларидан фойдаланиб тиланчилик қилган аёл жавобгарликка тортилди

Сақлаш
14:28 / 14.03.2025 12 0

Фото: idel-ural.org

 

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди. Олинган тасвир эндиликда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 март куни, тахминан соат 21:30 ларда Миробод тумани ҳудудида 1989 йилда туғилган (муқаддам бир неча маротаба Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47, 161, 183, 188 прим.3-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган) Х.А. ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзандларидан (2015 й.т., 2020 й.т., 2022 й.т.) фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши, таълимга жалб қилинишини таъминламасдан, тиланчилик билан шуғулланганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга таклиф қилишган. Бироқ фуқаро ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик»), 188 прим. 3-моддаси («Тиланчилик қилиш») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида уч нафар вояга етмаган болани ҳозирда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

«Видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган», дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//