Туризм қўмитаси «Ёшлар туризми ҳафталиги» доирасидаги чегирмаларни эълон қилди

Сақлаш
12:37 / 14.03.2025 8 0

Фото: acanela.com

 

Наврўз байрами муносабати билан Туризм қўмитаси томонидан жорий йилнинг 20–30 март саналарида Ўзбекистонда «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади.

 

Қўмита ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларни республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишга чорламоқда.

 

Хабарга кўра, «Ёшлар туризми ҳафталиги»да республикадаги жойлаштириш воситалари ҳамда овқатланиш шохобчалари томонидан 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди.

 

Бундан ташқари, «Вақф» хайрия фонди томонидан 182 та зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳат қилиш ҳамда музей ва зиёратгоҳларга кириш чипталари учун 50 фоизгача чегирмалар белгиланган.

 

Маълумот учун, мазкур ҳафталик Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтказилиб келинмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//