
Жамият
Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқларда катта маош ва осон виза ваъда қилувчи «сохта тадбиркорлар» кўпайган. Миграция агентлиги бу каби таклифлар дискриминация, одам савдоси, мажбурий меҳнат, ва фирибгарлик қурбони бўлишга сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.
Хабарга кўра, энг кўп ёлғон вакансиялар қуйидаги давлатлар номидан кўрсатиляпти:
▪️ Буюк Британия;
▪️ Германия;
▪️ Полша;
▪️ Чехия;
▪️ Швейцария.
«Европа давлатларига ишчи визаларини олиш мураккаб жараён бўлиб, айниқса малакали ишчилар учун катта рақобат бор. Малакали бўлмаган ишчилар учун эса бу давлатларда қонуний иш топиш деярли имконсиз!» дейилади хабарида.
Агар фуқаролар хориждан иш топмоқчи бўлса, Миграция агентлигига ёки лицензияга эга хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилиши зарурлиги айтилади.
Интернетда таклиф қилинаётган бўш иш ўринларини эса расмий манбалар орқали текшириш тавсия этилади.
Қуйидаги аломатлар мавжуд бўлса, вакансия «сохта тадбиркорлар» томонидан тарқатилган бўлади:
▪️нотаниш шахслар мавжуд компаниялар номидан иш таклифини юборишади;
▪️ишончга кириш учун расмий веб-сайтлар, ташкилотлар логотиплари ва ҳужжатлардан фойдаланишади;
▪️иш малакаси ва хорижий тил билиш талаби йўқлигини айтишади;
▪️биринчи босқичда ҳужжатлар тайёрлаш учун камроқ тўлов сўрашади ва бирор бир сабаб кўрсатиб, пулларингизни бўлиб-бўлиб олади;
▪️элчихона виза тўловлари ва билет олишни баҳона қилиб, қўшимча маблағ ундиради;
▪️бироз вақт ўтиб, фирибгарлар алоқага чиқмай қўйишади ёки «сиз танлаган вариант бўлмади, хоҳласангиз мана бундай вариант бор, фақат унга қўшимча тўлов қилишингиз керак» мазмунидаги алдов йўли билан яна пул талаб қилади.
Эслатма! Интернет орқали қандайдир карталарга ўтказиб берилган маблағни қайтариб олиш имконсиздир.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ