Жамият
Йил якунига қадар яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.
Аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган 30 дона Zhongtong автобуси вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Жиззах ориэнт транс» ХК томонидан олиб келинган.
Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги учта янги йўналишга брутто шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
107-сонли Зилол МФЙ — Нурафшон МФЙ йўналиши;
110-сонли Сўғдиёна МФЙ — Учариқ МФЙ йўналиши;
113-сонли Жиззах АШБ — Товар ХАБ йўналиши.
Таъкидланишича, 2025 йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ