Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга қарши оммавий рейд бошланди

Сақлаш
10:37 / 13.03.2025 7 0

 

 

Пойтахт ҳокимлиги чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётган қоидабузар фуқароларга нисбатан чоралар кўрилишини маълум қилди.

 

Ҳокимлик қайд этишича, ушбу рейдлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ҳокимлик шаҳарликлар мурожаатларини диққат билан тинглаб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрмоқда.

 

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

 

«Шаҳарда тозалик ва тартиб ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Биз аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва она шаҳримизнинг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирамиз. Тошкент – барчамизнинг умумий уйимиз. Уни биргаликда тозароқ қилайлик», дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//