
Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётган қоидабузар фуқароларга нисбатан чоралар кўрилаётгани ҳақида огоҳлантиради.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда.
«Ҳокимлик шаҳарликлар мурожаатларини диққат билан тинглаб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Уларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади» − дейилади хабарда.
Ҳокимлик шаҳарда тозалик ва тартиб ҳар бир фуқаронинг масъулияти эканини эслатиб, аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва она шаҳрининг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирган.
#янгируҳият #табиатниасра
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ