
Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи билан борди. Ташриф доирасида Президент БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
БМТ тизимидаги ушбу тузилма билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташаббуси билан ахборотдан фойдаланиш ва болалар таълими масалалари бўйича резолюциялар қабул қилинди. Ўзбекистон Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро марказга аъзо бўлди. Бухоро «Креатив шаҳарлар тармоғи»га қўшилди. Самарқанддаги Ипак йўли университетида ЮНEСКО кафедраси очилди. Ўтган йили таълим, маданият, рақамли ва инновацион технологиялар соҳаларида 7 та янги лойиҳани амалга ошириш бошланди.
Турон чўллари ва Зарафшон-Қорақум йўлаги, ипакчилик, кулолчилик, рубоб чалиш ва ифторлик анъаналари, «Бухоро амири девонхонаси архиви», «Туркистон альбоми», «Худойберган Девонов фотоальбоми» ЮНEСКОнинг махсус рўйхатларига киритилди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Бош конференциянинг 43-сессияси сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНEСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилиши таъкидланди. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келади.
Бош директор Одри Азуле Ўзбекистон билан сермаҳсул ҳамкорликни юксак баҳолаб, бўлажак тадбирга кенг кўламли тайёргарлик кўрилаётгани учун Президентга миннатдорлик билдирди.
Амалий ҳамкорлик дастурларини янада кенгайтириш, шунингдек, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасидаги форум ва тадбирларни ташкил этиш бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ