Маданият
Шавкат Мирзиёев 11 март куни концертларда фонограммадан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Ҳужжатда жонли ижро санъатини ривожлантиришда Маданият вазирлигининг ваколатларини аниқлаштирувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланишнинг турли даражалари белгиланиши қайд этилган.
Қонунчиликда шунингдек, қўшиқ ва бошқа мусиқий асарларини ижро этишнинг қуйидаги усуллари назарда тутилади:
Фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақидаги маълумотлар тадбир рекламасида кўрсатилиши керак. Бу бўйича «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Концерт дастурида барча асарларнинг ижрочилари ва муаллифларини кўрсатиш талаб этилади. Қонун расмий эълон қилинганидан сўнг дарҳол кучга киради.
Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши қайд этилган.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
77974
Жамият
56857
Жамият
56087
Жамият
51139
Жамият
//
Изоҳ йўқ