"Очиқлик ва электрон иштирок" индекси маълум қилинди

Сақлаш
10:58 / 12.03.2025 13 0

Республика ва маҳаллий ижро этувчи органларда рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолаш тизими 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллийи бўйича маълумотларни қайд этди

 

Мазкур мониторинг 44 та давлат бошқарув органлари, 33 та хўжалик бошқарув органлари ҳамда 14 та ҳокимликларнинг "Очиқлик ва электрон иштирок" индекси бўйича баҳолаган. 

 

Натижаларга кўра, Давлат бошқаруви органлари орасида Божхона қўмитаси ахборот хавфсизлиги, очиқлик ва электрон иштирок, электрон давлат хизматлари, фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги индекси ҳамда ташкилий масалалар бўйича энг юқори кўрсатгичларни қайд этган.

 

23 нафар юқори кўрсатгичга эга давлат бошқарув органлари орасидан Солиқ қўмитаси, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Давактив агентлиги, ИИВ, Туризм қўмитаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк кабилар ҳам ўрин олган.

 

Рақобат қўмитаси, Контексназорат, Техник тартибга солиш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, Кинематография агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бўлса тегишли критериялар бўйича талабларга деярли жавоб бермагани учун қизил ранг билан рўйхатнинг энг пастки ўринларидан жой олган.

 

 

 

Хўжалик бошқарув органлари орасида Навоий КМК АЖ, Ўзкимёсаноат, Ўзтрансгаз ва бир қатор тижорат банклари юқори ўринларда қайд этилган. Тошшаҳартрансхизмат АЖ, Миллий банк, "Uzbekistan Airports" АЖ ва Ўзбекистон темир йўллари кабилар ўрта даражада баҳоланган бўлса, Ҳокимликлар орасида Наманган вилояти ҳокимлиги энг юқори даражада баҳоланган. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилояти ҳокимликлари ҳам яшил индикаторда. Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашлари сариқ, яъни ўртача деб баҳоланган. Андижон вилояти ҳокимлиги бўлса, қизил кўрсатгичда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//