Жаҳон
Иқтисодиёт ва Тинчлик институти (IEP) 2025 йилги «Глобал терроризм индекси»ни тақдим қилди. Унга 163 та давлатлар киритилган.
Рейтингнинг ранглар бўйича ажратилган бўлиб, жигарранг «терроризм таҳдиди энг юқори бўлган« ҳудудларни кўрсатади. Бунда Буркина Фасо, Покистон ва Сурия энг юқори учликдан жой олган. «терроризм таҳдиди юқори» давлатлар 15 та бўлиб, уларнинг ичида Исроил (8-ўрин), Афғонистон (9-ўрин), Ҳиндистон (14-ўрин), Россия (16-ўрин) ва Эрон (18-ўрин) ҳам бор.

Марказий Осиё давлатлари «терроризм таҳдиди жуда паст бўлган» ва «терроризм таъсири йўқ бўлган» давлатлар рўйхатида кўрсатилган. Жумладан, рейтингда Тожикистон 70-, Ўзбекистон 90-ўриндан жой олган ҳолда, «терроризм таҳдиди жуда паст бўлган» мамлакатлар қаторига киритилган.

Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон (100-ўрин) эса Иқтисодиёт ва Тинчлик институти томонидан «терроризм таъсири йўқ бўлган» давлатлар сифатида тан олинган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77813
Жамият
56753
Жамият
55981
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ