Таомномани давлат тилида тақдим қилмаган овқатланиш масканига чора кўрилди

Сақлаш
14:33 / 11.03.2025 25 0

Таомномани ўз тилида тақдим қилмагани учун Навоий шаҳрида фаолият юритиб келаётган «НАВОИЙ-САХОВАТ МАНЗИЛИ» МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканига нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди.

 

Маълум бўлишича, Фуқаро Э.Н. ушбу овқатланиш жойида истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари мавжудлиги сабабли тегишли чора кўриш юзасидан Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.

 

Ўрганишлар натижаси ушбу манзилда бир қатор камчиликлар аниқланган. Жумладан, истеъмолчилар учун МЧЖнинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус ҚР-код, иш режими тўғрисидаги маълумотлар ва маҳсулотларда нархномалар қўйилмаганлиги, шунингдек, умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига давлат тилида тақдим этилмаганлиги ойдинлашган.

 

Кузатилган ҳолатлар асосида ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан «НАВОИЙ-САХОВАТ МАНЗИЛИ» МЧЖга нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари» талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

 

Бундан ташқари МЧЖ масъулига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

08:27 / 12.03.2025 0 8
Тошкентда зилзила қайд этилди

//