
Жамият
Ўзгидромет 11-14 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, жорий ҳафтада Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага эса Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4– +9 даража илиқ, кундуз кунлари +17– +20 даража илиқ, айрим жойларда +22 даража илиққача бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 11-12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13-14 мартда эса ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида бугун ва иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +6– +9 даража илиқ, кундуз кунлари +17– +20 даража илиққача бўлади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ