Жамият
Фото: Интернет тармоғидан олинди
Прокуратура органлари ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги ХIХ-ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташланганлиги ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Хусусан, Каттақўрғон туманидаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд, Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилган (жами 36,6 млрд сўм).
Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги «Кулба» архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланган. Натижада унга 10,2 млрд сўмлик зарар етган.
Бош прокуратура аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилаётганини маълум қилди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77820
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ