
Жамият
Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилди деб хабар дерди Дунё АА.
Хабарда айтилишича, давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини танқид қилган. Жумладан, мажлис давомида агентлик фақат статистик маълумотлар билан шуғулланиши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эътибор қаратмаслиги таъкидланган.
Президент коррупцияга қарши курашиш соҳасига масъул бўлим ходимлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтган.
Маълум бўлишича, мамлакатда коррупцияга оид жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллаларда кузатилган. Шу муносабат билан, Бош вазир Абдулла Ариповга 117 та вазирлик ва давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул мутахассисларни ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ