Бугун Шавкат Мирзиёев Францияга боради

Сақлаш
09:18 / 11.03.2025 23 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

 

Хабарда ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилгани айтилади.

 

Шунингдек, кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам ўрин олган.

 

Жумладан, мулоқотларда савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор эътибор қаратилади.

 

Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилади.

 

Маълумот учун, шу кунларда Париж шаҳрида соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият, туризм ва бизнес соҳаларида форум ва анжуманлар ўтказилмоқда. Тулуза, Лион ва Ниссада эса қўшма ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//