Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
16:12 / 07.03.2025 74 0

Ўзгидромет 7–10 март кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотни тақдим қилди.

 

Унга кўра, бугун кечга томон марказий вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати кечаси +2– +5 даража илиққача пасаяди.

 

Эртага, 8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

 

9-10 март кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.

 

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +13– +18 даража илиққача кўтарилади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 7-8 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

 

Тошкент шаҳрида бугун кечга яқин қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +3– +5 даража илиққача пасаяди. Шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Эртага, 8 мартда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +10– +12 даража илиқ бўлади.

 

9-10 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +3– +6 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +14– +17 даража илиққача кўтарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//