
Жамият
«Юксалиш» ҳаракати томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёлларнинг йиллик рўйхати янгиланди.
Таъкидланишича, бу сафар рўйхат шакллантиришда экспертлар томонидан 300 нафардан ортиқ номзод фаолияти таҳлил қилинган бўлиб, рейтинг уларнинг касбий ютуқлари, фаолият тармоқларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий фаоллиги таҳлили асосида тузилган.
рўйхатга кирган аёллар турли соҳаларда фаолият юритади. Жумладан, Президент Администрацияси тизимида – 5 нафар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида – 3 нафар, Сенатда – 2 нафар, Вазирлар Маҳкамасида – 6 нафар, маҳаллий бошқарув тизимида – 4 нафар, қўмиталар, идоралар ва марказларда – 8 нафар, прокуратура органларида бир нафар, таълим соҳасида – 3 нафар, молия соҳасида – 2 нафар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – 2 нафар вакил.
Маълум бўлишича, ҳозирги вақтда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга етган. Ўзбекистонлик олимларнинг 48 фоиз улушини аёллар ташкил қилади. Бундан ташқари, 17 нафар аёл «Ўзбекистон Қаҳрамони» деган олий унвонга сазовор бўлган.
Маълумот учун, Жаҳон банки томонидан эълон қилинган индексда Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ