Жамият
Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишга ҳақли.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Календарда 8 март байрам куни сифатида белгиланган (Халқаро хотин-қизлар куни) Шу ҳисобда бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиши мумкин.
Агар байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартиришнинг имкони бўлмайдиган ва узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар ва айрим турдаги ишлар бўлса, ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ