
Жамият
«Ookla» ташкилоти Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда мобил интернет тезлиги бўйича катта кўрсаткичларга эришганини қайд этди, деб хабар берди Рақамли технологиялар вазирлиги.
Маълум бўлишича, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат Speedtest Global Index'да 68-ўринга кўтарилган. Ўзбекистон 2020 йилда мазкур рейтингда 133-ўринда эди. Шу ҳисобда, мамлакат интернет тезлиги сўнги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган.
Маълумот учун, «Ookla» глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот ҳисобланади. У 2006 йилда ташкил этилган бўлиб,Спеэдтест платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имконини беради.
Ташкилот ҳар ой Speedtest Global Index рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ