1 кг ошга неча сўмлик масаллиқ кетади?

Сақлаш
10:08 / 07.03.2025 59 0

Статистика қўмитаси вилоятлар кесимида ҳозирги кунда ошга кетадиган масаллиқларнинг ҳисобланган қийматини эълон қилди.

 

Маълум бўлишича, 1 кг ош дамлаш учун энг кўп харажат қилинадиган ҳудуд Тошкент шаҳри ҳисобланади. Пойтахтда 1 кг ош учун 103 минг 894 сўм сарфланади.

 

Фарғона вилояти 14 та ҳудуд ичида 2-ўриндан жой олган бўлиб, фарғоналиклар 1 кг ош дамлаш учун 103 минг 771 сўм харажат қилади.

 

Палов дамлашда энг кўп пул ишлатадиган 3-ҳудуд бу Тошкент вилояти бўлиб, у ерда 102 минг 654 сўмга 1 килограммлик ош пишади.

 

Кучли тўртликни Самарқанд вилояти якунлаган. Самарқандликлар 1 кг палов учун 101 минг 684 сўм ишлатади.

 

Кам пул сарфлаб, ош дамлайдиган ҳудуд Қорақалпоғистон Республикаси ҳисобланар экан. У ерда 1 кг ош учун 89 минг 523 сўм харажат қилинади.

 

Маълумот учун, қўмита 1 кг ош учун кетадиган маблағни қуйидаги маҳсулотлар ва уларнинг миқдорига қараб ҳисоблаган:

▪️ кунгабоқар ёғи – 300 мл;

▪️ пиёз – 300 гр;

▪️ мол гўшти – 700 гр;

▪️ сабзи – 1 кг;

▪️ гуруч(лазер) – 1 кг;

▪️ Нўхат – 100 гр;

▪️ зира – 10 гр;

▪️ ош тузи – 20 гр.

 

Қуйида умумий жадвал келтирилган:

 

Қуйида келтирилган жадвалда эса ошга кетадиган масаллиқларнинг 1кг ҳисобида нархлари кўрсатилган:

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//