Жамият
Тошкент метрополитенига фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» информацион дастурида айтиб ўтилди.
Кўрсатувда қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.
«Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин», — дея таъкидлаган ИИВ транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот котиби Азамат Ахматов.
Мутасаддининг қўшимча қилишича, метродаги видеокамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. Бу йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш имконини беради.
Ходимлар томонидан туну кун таҳлил марказининг метро бекатларига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш, тезкорлик билан бартараф этиш ва шубҳали кўринган йўловчиларнинг хатти-ҳаракатлари кузатиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ