Тошкентда ижара нархи ўтган йилгига нисбатан пасайди — ИТИМ

Сақлаш
15:51 / 06.03.2025 12 0

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда январь ойидан бошлаб кўчмас мулк бозоридаги фаоллик тикланаётганини қайд этди.

 

Ой давомида олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, 2024 йилнинг январига нисбатан 17,4 фоизга кўпайган.

 

Йил бошидан кўчмас мулк олди-сотди динамикаси айрим ҳудудларида ижобий тенденцияни кўрсатмоқда. Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44 фоизга ошган, шунингдек, Навоий вилоятида ҳам кўрсаткич 36 фоизга ўсган. Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этиб, пойхтахда битимлар сони 18 фоизга ўсган.

 

Иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи

 

Январда республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари ўртача 0,3 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан 4,6 фоизга ўсди.

 

Йиллик ҳисобда ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг юқори ўсиши Сурхондарё (11,4 фоиз), Жиззах (10,4 фоиз) ва Фарғона (8,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.

 

Ой давомида Тошкент шаҳрида ўртача уй-жой нархи деярли ўзгармади. Пойтахт туманлари кесимида нархлар пасайиши Сергели (-1,8 фоиз), Юнусобод (-1,7 фоиз) ва Мирзо Улуғбекда (-1,5 фоиз) қайд этилган. Йиллик ҳисобда Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга пасайган.

 

Уй-жой ижараси

 

Январда Тошкент шаҳридаги ижара бозорида фаоллик бироз пасайди. Ўртача ижара нархи бир квадрат метр учун 8,1 долларни ташкил этди.

 

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда. Бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10 долларни ташкил этади.

 

Қайд этилишича, пойтахтда ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган. Энг катта пасайиш Чилонзор (17,4 фоиз), Олмазор (16,7 фоиз) ва Яшнобод (14,3 фоиз) туманларида қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//