
Иқтисод
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилмоқда, Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу савдо уйи 220 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш учун қулай платформа яратади. Унда фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона мавжуд.
Ташриф доирасида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов савдо уйидан ташқари, Афғонистоннинг Баглoн вилоятидаги Насажи Техтиле Фаcторй тўқимачилик фабрикасида ҳам бўлди ва қўшма кооперация, экспорт ва импорт масалаларини муҳокама қилди.
Насажи Техтиле Фаcторй — Афғонистоннинг энг йирик ва қадимий тўқимачилик корхоналаридан бири бўлиб, пахтадан ип-калава, газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Айни пайтда фабрикада 350 дан ортиқ ходим ишламоқда ва ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич оширилмоқда. Фабрика маҳаллий бозор билан бирга халқаро экспортга ҳам йўналтирилган.
Учрашув давомида фабрика билан қўшма кооперация йўлга қўйилиши, ўзаро тажриба алмашиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, пахта толаси ва ип-калавани Ўзбекистонга импорт қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва шакар саноатидаги савдо-сотиқ алоқаларини кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ