
Жамият
Рақобат қўмитаси олиб борган ўрганишлардан сўнг Wizz Air авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида мижозларга ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди.
Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳаво транспортида хавфсизлик қоидалари ҳамда маълумотлар барча йўловчилар учун аниқ ва тушунарли берилиши муҳим. Учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши йўловчиларда тушунмовчилик ёки қийинчилик пайдо қилади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Расул Кушербаевнинг Самарқанд – Абу Даби йўналиши билан Wizz Air авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.
Ўрганишлар натижасида аниқланишича, мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилган, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб бериш сўралганида ходим унга нисбатан қўпол муомалада бўлган, бортни тарк этишни талаб қилган ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу Дабига етиб борган.
Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилган. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди. Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.
Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйиши таъминланди.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ