Президент ортиқча ҳашамат ва дабдабани йўқотиш ҳақида гапирди

Сақлаш
13:58 / 05.03.2025 15 0

Коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда Президент ҳашаматли тўй ва дабдабаларни танқид қилди:

 

“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт. Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти. Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”, - деди Президент.

 

Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//