Жамият
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан «Фаол ҳаёт» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида «Фаол ҳаёт»га биз билан бирга қадам ташланг» шиори остидаги очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади. Унда ҳафтанинг уч кунида «Нуронийлар маскани»да иккитадан тўгарак ташкил этилиши режалаштирилган.
«Фаол ҳаёт» лойиҳаси кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний соғломлаштириш, руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётий тажрибалари билан бўлишиш ҳамда мулоқот майдонларини шакллантиришга қаратилган.
Лойиҳада 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳамда нафақа ёшидаги кексалар иштирок этиши мумкин.
Лойиҳа қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
«Нуронийлар маскани»га ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни олиб бориш ва олиб келишда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳамроҳлик хизмати кўрсатилади.
Мазкур лойиҳа кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятда фаол иштирок этишга, уларнинг саломатлигини ва руҳий ҳолатини яхшилашга, шунингдек, ижтимоий интеграциялашувини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ