Жамият
Саҳарлик пайтида қандай таомланиш тавсия этилади? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов рўзадорларга саҳарликни аввало бир стакан ёки ярим стакан илиқ сув ичиш билан бошлашни маслаҳат беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисининг таъкидлашича, бу жараёнда сут маҳсулотларидан иборат озиқ-овқатларни истеъмол қилган маъқул. Жумладан, енгил, ёғлилик даражаси паст бўлган қаймоқ ёки ширгуруч, шу билан биргаликда, сўли бўтқаси, арпа бўтқаси, перловка, гречка кабилар. Буларни мош, ловия, нўхатли маҳсулотлар, гўшт билан биргаликда истеъмол қилиш тавсия этилади.
«Иложи борича гўшт маҳсулотларини камайтириш керак. Истеъмол қилаётган маҳсулотларимизда тузга жуда ҳам катта эътибор беришимиз керак», дейди мутахассис.
Унинг қўшимча қилишича, саҳарликда истеъмол қилинган маҳсулот таркибидаги туз кейинчалик кун давомида рўзадорни чанқатади ва иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
«Саҳарлик пайтида қуритилган мева, ёнғоқ ёки истеъмолга яроқли данакли маҳсулотларни истеъмол қиладиган бўлсак, бу албатта организмга керакли бўлган витамин ва минераллар захирасига ижобий таъсирини кўрсатади» дейди Эрматов.
Мутахассис қандолат маҳсулотларига эҳтиёткор ёндашиш кераклигини айтади. Бундан ташқари, саҳарлик вақтида ичиладиган чойнинг аччиқлик даражасига ҳам эътибор қаратиш зарур. Чойнинг ўрнига қайнатилган сув ёки шакар қўшилмаган табиий мева шарбатларини ичиш анча фойдали ҳисобланади.
«Кўпчилик (саҳарликда) ош истеъмол қилади. Лекин истеъмол қилинаётган ошнинг таркибидаги ёғга, зираворларга эътибор беришимиз керак. Мана шу зираворларни ҳам камайтирган яхши. Бунда ош юмшоқроқ бўлиши лозим», дейди ССВ ходими.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77524
Жамият
56602
Жамият
55801
Жамият
50869
Жамият
//
Изоҳ йўқ