Жамият
Маданият вазирлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, диний қўмита вакиллари ҳамда хонандалар иштирокида «Санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда санъаткорларга диний сиёсат концепцияси каби ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди. Шунингдек, йиғилишда концерт-томоша фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи каби масалалар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Хабарга кўра, мутасаддилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш, бошқа давлатларда бўлганида ўз мамлакат шаънини эъзозлаш одоб-ахлоқи, маданият, ўзбекона қадриятларни унутмаслик ҳақида гапирган.
Бундан ташқари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида, атрофдагилар эътиборини тортувчи ортиқча салбий ҳаракатлар қилмаслик кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, йиғилишда куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтилган. Хонандаларга ўз ижодлари давомида ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни кўпайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлишлари зарурлиги урғуланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ