Жамият
Қурилишда ишлаётган фуқароларга «Янги Тошкент» дастури бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Маълум бўлишича, 20 минг гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳаси учун 10 мингга яқин соҳа эгалари зарур бўлмоқда. Жумладан, бетончи, пайвандчи, сантехник, ғишт терувчи, электрик, сувоқчи каби 38 турдаги йўналиш бўйича мутахассисларга талаб мавжуд.
Ойлик 8–15 млн бўлиб, ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ишга жойлашишга талабгор бўлганлардан 11-76 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
Хабарга қўшимча қилинишича, ҳозирда кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.
Бироқ ушбу муаммо 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) фуқаролар учун альтернатив таклиф сифатида Telegram бот ҳам ишга туширилган.
Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаганлар @янги_тошкент_қурилиши_бот орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришими мумкин. Масъул шахслар маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ