Маданият вазирлиги 50 та аудиовизуал асар яратиш бўйича танлов эълон қилди

Сақлаш
10:30 / 04.03.2025 41 0

Маданият вазирлиги номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарғиб қилиш, жумладан, Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш учун 50 та аудиовизуал асар яратиш бўйича давлат буюртмасини эълон қилди.

 

Давлат буюртмаси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

▪️ Мисгарлик;

▪️ Пичоқчилик;

▪️ Тақачилик;

▪️ Тоштарошлик;

▪️ Каштадўзлик;

▪️ Кўнчилик;

▪️ Тикувчилик;

▪️ Тўқувчилик;

▪️ Туникасозлик;

▪️ Дўппидўзлик;

▪️ Наққошлик;

▪️ Созгарлик;

▪️ Нонвойлик;

▪️ Косибчилик;

▪️ Эгар-жабдуқ ясаш;

▪️ Хаттотлик;

▪️ Қуроқчилик;

▪️ Мақом санъати;

▪️ Катта ашула;

▪️ Жиров ижрочилиги;

▪️ Дутор ижрочилиги;

▪️ Доира ижрочилиги;

▪️ Карнай ва сурнай ижрочилиги;

▪️ Ўлан;

▪️ Лапар;

▪️ Тановар;

▪️ Кураш санъати;

▪️ Алла;

▪️ Мавриги;

▪️ Лазги;

▪️ Масхарабозлик;

▪️ Қўғирчоқбозлик;

▪️ «Қумпишак» рақси;

▪️ Чанқовуз ижрочилиги

▪️ Бешикка белаш билан боғлиқ анъаналар;

▪️ Суннат тўйи билан боғлиқ урф одатлар;

▪️ Совчилик билан боғлиқ удумлар;

▪️ Сумалак сайли;

▪️ Никоҳ билан боғлиқ урф-одатлар;

▪️ Қорабайир отларини парвариш қилишга оид анъаналар;

▪️ Ҳашар билан боғлиқ урф-одатлар;

▪️ Ҳосил байрами;

▪️ Анъанавий халқ табобати;

▪️ Синиқчилик;

▪️ Тез айтиш;

▪️ Топишмоқ;

▪️ Эртаклар;

▪️ Маталлар;

▪️ Афсоналар;

▪️ Ривоятлар.

 

Audiовизуал асарлар бир қатор шартлар асосида қабул қилинади:

▪️ аудио асарлар – веw ва мп3 шаклида (аудио асар бошидан «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг давлат буюртмаси асосида тайёрланган» сўзлари айтилади);

 

▪️ видео асарлар – мп4 ҳамда фулл ҲД шаклида (видео асар бошидан «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг давлат буюртмаси асосида тайёрланган» сўзлари ва Маданият вазирлиги логотипи кўрсатилади).

 

Бундан ташқари, аудиовизуал асарларни яратиш бўйича ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

➖ аудиовизуал асар сценарийси – қоғоз кўринишида бир нусхада ҳамда электрон кўринишида жисмоний ёки юридик шахснинг ёзма мурожаати;

 

➖ ишлатиладиган материаллар, декорацияларнинг сони ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

 

➖ ишлатилган мато, либосларнинг миқдори ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

 

➖ аудиовизуал асарларини саҳналаштириш учун зарур материаллар, ускуналар, хизматларнинг иловаси билан харажатлар схемаси лойиҳаси.

 

Мурожаатчилар (55)502-33-77 (1310) га боғланиши ёки @миллий_қадрият_боти орқали маълумот олиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 23
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//