Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтади

Сақлаш
09:29 / 04.03.2025 55 0

Темурийзода Иброҳим Султон қўли билан кўчирилган ноёб Қуръон нусхасининг бир нечта шакли ҳозирда Эрон ва бошқа халқаро фондларда сақланаётгани маълум бўлди.

 

Манбаларда ёзилишича, 1423 йилда сулс хатида кўчирилган бир нусха Остони Қудси Ризавий кутубхонасида, яна бир нусха эса 1937 йилгача Шероздаги «Қуръон дарвозаси»да сақланиб, кейинчалик Порс музейига ўтказилган. Ушбу икки жилдли қўлёзма ўзининг бадиий жиҳатдан нафислиги ва безаклари билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари, Иброҳим Султон томонидан кўчирилган яна бир нусха Метрополитен музейида сақланаётгани ҳақида маълумотлар бор.

 

Қуръон қўлёзмаларининг юксак хаттотлик санъати билан ижро этилгани, зарғалдоқ ва олтин безаклар билан ёзилгани олимларнинг диққат марказида бўлиб, айни пайтда ушбу ноёб асарнинг факсимиле нусхаси тайёрланмоқда ва келгусида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилиши режалаштирилган. Филология фанлари доктори Афтондил Эркинов бу борада тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

 

Маълумот учун, темурий шаҳзода Иброҳим Султон ўз даврида даврида илм-фан ва санъат тараққиётида катта ҳисса қўшган. У Қуръони каримни ўз қўли билан беш нусхада кўчирган.

 

 

Иброҳим Султон Шоҳрух Мирзонинг иккинчи ўғли бўлиб, 1394 йил 28 августда ҳозирги Туркиянинг Қарс вилоятида туғилган. У акаси Мирзо Улуғбек билан бир йилда, фақат бошқа аёл, Тўти Хотундан дунёга келган.

 

Болаликда Иброҳимни Абул-Фатҳ, Муғийсиддин исмлари билан ҳам аташган. Милодий 1435 йил 9 май куни бобоси Соҳибқирон Амир Темур унга шахсан «Султон Иброҳим» унвонини берган.

 

Иброҳим Султон 21 йил давомида, 1414 йилдан 1435 йилгача, яъни умрининг сўнгига қадар Форс вилояти ҳокими бўлиб қолади. У 1435 йил 3 апрелда Шероз шаҳрида 41 ёшида, отасидан 12 йил аввал вафот этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 18
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//