Президент қарорига асосан бир гуруҳ қизлар Зулфия мукофоти билан тақдирланди (рўйхат)

Сақлаш
19:47 / 03.03.2025 11 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги Қарорни имзолади.

 

Унга кўра, мукофот билан мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимиз муносиб рағбатлантирилмоқда.

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати қуйидагича:

 

Туремуратова Бийбиназ Кенесбай қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали компьютер инжиниринги мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)

Ибрагимова Шахзода Алишер қизи — Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Сотволдиева Мохинур Хазратулло қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг адабиёт назарияси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Андижон вилояти)

Усмонова Дилшода Эгамберди қизи — Андижон давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси

Рухиллаева Нилуфар Шукрулло қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг хорижий филология факультети 3-босқич талабаси (Бухоро вилояти)

Баҳронова Дилшода Тоҳировна — Бухоро давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факультети 6-босқич талабаси

Ортиқова Эъзоза Нодир қизи — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодиёт ва менежмент мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Жиззах вилояти)

Абдуразоқова Меҳрибон Жалолиддин қизи — Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси

Шералиева Жасмина Эркин қизи — Гулистон давлат университетининг санъатшунослик факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Маҳаммадризоева Мадинабону Маҳаммадриза қизи — Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг қишлоқ хўжалиги факультети 3-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Йўлдошева Умматой Тўлқиновна — «Янги Ўзбекистон» университетининг саноат бошқаруви мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Навоий вилояти)

Абдуллаева Саида Равшан қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)

Олимжонова Ақидахон Анваржон қизи — Наманган вилояти Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-синф ўқувчиси

Тўйчиева Дилафруз Нуъмонжон қизи — Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Анорова Гулҳаё Зокир қизи — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими

Хамдамова Афрўза Акбаровна — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Абдусаламова Занжилой Фарход қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ғаниева Мафтуна Абдуазиз қизи — Гулистон давлат университетининг таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сирдарё вилояти)

Абдусаидова Гулрухсорабегим Комилжон қизи — Тошкент давлат юридик университетининг жиноий одил судлов факультети 4-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)

Зарипова Рушана Робертовна — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти)

Анварова Наима Анвар қизи — Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Уралова Ойша Абдураим қизи — Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Янгиобод келажак сари» оилавий корхонаси раҳбари

Абдурасулова Дилноза Ботирали қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти

Сайназарова Лайлохон Одилжон қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар маданият бўлими тўгарак раҳбари

Камалова Шахзода Кахрамон қизи — Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Собирова Лайлохон Арслонбек қизи — Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Хоразм вилояти)

Содиқова Насиба Мажитовна — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг театр санъати факультети 3-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

Бабешко Алина Александровна — Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси ўқитувчиси (Тошкент шаҳри)

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//