
Жамият
Фото: Газета.uz
Ўзгидромет 3–7 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 3 март куни республиканинг катта қисмида қор ёғиши давом этади. Ҳарорат 0– -5 даража совуқ атрофида бўлади.
Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёғиши тўхтайди.
4 март куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳарорат -2– -7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди. Ҳарорат +4– +7 даража илиққача кўтарилади.
«Аммо бу март ойи боши учун меъёрдан нисбатан пастдир», дейилади хабарда.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
5-6 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
7 март куни республика бўйича баъзи жойларда (Фарғона водийсидан ташқари) яна ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолида – Устюртда ва Орол бўйи ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта ўртасидан ҳарорат жадал кўтарила бошлайди. Жумладан, 6-7 март кунларига келиб, ҳарорат кечалари +5– +8, кундуз кунлари +14– +17, жанубда эса +20– +22 даража илиққача кўтарилади.
3- ва 7 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда баъзида 23–25 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 3 март куни вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат 0– -2 даража совуқ бўлади.
4–6 март кунлари пойтахтда ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. 7 мартда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 4 март кечаси -3– -5 даража совуқ, кундузи +5– +7 даража илиқ бўлади. 5–7 мартда ҳарорат кечалари +4– +7, кундуз кунлари +14– +17 даража илиққача кўтарилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ