
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 2025 йил 1 сентябргача малака тоифасини бериш тартиби бир қатор босқичларда амалга оширилади.
Жумладан, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар сентябрь ойигача мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:
▪️ олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар.
Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга эса тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:
▪️ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Бундан ташқари, ҳужжатда яна бир қатор жиҳатлар назарда тутилмоқда. Булар:
🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
Киритилган ўзгартиришларга биноан, олий маълумотли бўлмаган педагогларга малака тоифалари берилмайди. Улар 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса, аттестациядан ўтган ҳисобланади ва лавозими сақланади. Агар 55 баллдан кам кўрсаткич қайд этса, аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас деб топилади.
Бундан ташқари, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (яъни, олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади.
Мабодо уларнинг биронтасида ҳам ўта олмаса ёки узрли сабабсиз (масалан, касалликка чалиниш оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
Бу турдаги кадрларни навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагоглар фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар бўлади.
Бордию малака етишмаслиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинса, бундай педагоглар ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина яна педагог сифатида ишга қабул қилишини мумкин.
Маълумот учун, энди нодавлат таълим ташкилотларида ишлаётган педагог кадрларини ҳам аттестациядан ўтказиш ва малака тоифасини бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ