Ўзбекистон аҳолиси дори воситалари учун йилига қанча пул сарфлаши таҳлил қилинди

Сақлаш
10:06 / 03.03.2025 18 0

2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, қолган 4 трлн сўмига маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратлар сотиб олинган.

 

Сарфланган умумий қиймат агар аҳоли жон бошига нисбат қилиб ҳисобланса, энг юқори харажатлар Тошкент шаҳри ҳудудига тўғри келади – 1 млн 700 минг сўм. Кейинги ўринлардан Бухоро(746 минг сўм) ва Самарқанд(660 минг сўм) вилоятлари жой олган.

 

Дори учун энг кам харажат қилган вилоятлари эса қуйидагилар:

▪️ Қашқадарё вилоятида – 308,9 минг сўм;

▪️ Қорақалпоғистон Республикасида – 302,3 минг сўм;

▪️ Сурхондарё вилоятида – 289,5 минг сўм.

 

Жами ҳисобда, ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳрида кузатилган – 5 трлн сўм. Самарқанд вилояти эса 2-ўринда – 2 трлн 600 млрд сўм.

 

Сирдарё вилояти аҳолиси бу рўйхатда дори учун кам пул ишлатган – 442 млрд 500 млн сўм.

 

Таъкидланишича, бундай ахборотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.

 

Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:

1. юрак-қон томир касалликлари;

2. инфекцион касалликлар;

3. оғриқ қолдирувчи воситалар;

4. асаб тизими касалликлари;

5. ошқозон-ичак касалликлари.

 

Маълумот учун, республика бўйича 8 575 та дорихона рўйхатга олинган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//