Жамият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этди.
Маълумот учун, ёзувчи 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йилда Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни битирган.
У республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент Давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида хизмат қилган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.
Турли йилларда ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий» (1978), «Япроқдаги нур» (1979), «Одамийлик синовлари» (1986), «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», (1988, 2009), «Шахмат абадийдир» (1990), «Ширмонбулоқ оқшомлари» (1995) каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган. Адиб атоқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илмий изланишларини давом эттириб, 2010 йили «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари» деган китобини нашр эттирган.
Шодмон Отабекнинг шоир ва ёзувчилар ҳаётидан олиб ёзилган, устозлар – Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов сўзбоши ёзган, тўрт марта нашр қилинган «Дўрмон ҳангомалари» китоби машҳурдир. Бу китоб адабий муҳитнинг ҳазил-мутойибаларга йўғрилган бир тарихи сифатида ҳам қимматли ҳисобланади.
Шодмон Отабекнинг асарлари рус, украин, қозоқ, турк тилларига таржима қилинган.
Ёзувчи «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ