Президент фармони билан Ғуломжон Ёқубов тақдирланди

Сақлаш
08:50 / 02.03.2025 18 0

Ўзбекистон халқ артисти Ёқубов Ғуломжон Ташпулатович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

 

Бу бўйича Президент фармони имзоланди.

 

«Ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак ижро маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек қўшиқчилик санъати ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этиш, бой маънавий меросимизни асраб-авайлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ёшларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, санъатга бўлган меҳрини ошириш, фарзандларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси Ёқубов Ғуломжон Ташпулатович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин«, дейилади фармонда.

 

Мукофот кеча, хонанданинг туғилган кунида Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан топширилган.

 

Маълумот учун, хонанда 1950 йил 1 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. У актёр ҳам ҳисобланади.

 

Ёқубов «Дўстлик» (1996), «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан ҳам мукофотланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Маданият

09:45 / 03.03.2025 0 31
“Онамнинг китоби” нашрдан чиқди

//