Янгиҳаёт туманида хотин-қизлар тадбиркорлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сақлаш
18:33 / 28.02.2025 11 0

Янгиҳаёт тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Унда тумандаги хотин-қизларга оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

Маълум бўлишича, Янгиҳаёт туманида жами 184 минг 300 нафар аҳолининг 88 минг 400 нафарини (47,9 фоиз) аёллар ташкил қилади.

 

Шундан 0,7 фоизи тумандаги бошқарув ташкилотларининг раҳбар лавозимларида ишлайди.

 

Хотин-қизларнинг катта улуши таълим соҳасига тўғри келади – 34 фоиз. Ундан кейинги ўринда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида туради – 29 фоиз.

 

Таъкидланишича, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида орда қолган давр мобайнида 305 нафар аёлга 6 млрд 126 млн 894 минг сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда 847 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 359 нафари (42,3 фоизи) хотин-қизлар ҳисобланади.

 

 

30 ёшдан юқори бўлган 5 324 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланган бўлиб, улар «Аёллар дафтари»га киритилган. Уларга тизимли тарзда моддий ва маънавий турдаги ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Жумладан, биргина уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун кўрсатилган қўшимча ёрдамлар билан биргаликда 7 млрд 151 млн 737 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бундан ташқари, «Аёллар дафтари»га ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳам киритилган ва уларга ҳам моддий кўмаклашилмоқда.

 

Бундан ташқари, туманда «Оқила аёллар ҳаракати» ҳам йўлга қўйилган бўлиб, келгусида ҳаракат аъзолари ва кўча бошилари кенг жалб қилинган ҳолда 30 та низоли оилаларда соғлом муҳитни барқарорлаштириш ҳамда миллий қадриятларга асосланган 50 га яқин тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳам профилактик ҳисобда турган 137 нафар хотин-қизлар билан тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. 142 нафар амалдаги ҳимоя ордери мавжуд хотин-қизларнинг низоли ҳолатлари ҳам бартараф этилиши таъминланиши режага киритилган.

 

Эндиликда туман бўйича уйма-уй юриш орқали хотин-қизлар муаммоларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, бунда маҳаллаларда жамоатчилик назоратини фаоллаштириш амалиёти ҳам жорий этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//