
Жамият
Мусулмонлар идораси 2025 йилда закот, фитр ва фидя миқдори қанча бўлишини маълум қилди.
Унга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 млн 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 млн 200 минг сўм деб белгилади.
Фитр садақаси миқдори эса қуйидагича:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм.
Бунда ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса, кифоя қилади.
Бир кунлик фидя миқдори ҳам фитр садақанинг миқдори билан бир хил. Яъни ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса бўлади.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ