
Жамият
Гулистон туманида ўтказилган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон тумани ҳокимини танқид қилди.
Турдимов ўз нутқида туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт ҳамда қатор соҳалар бўйича қолоқликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлаб, туманни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида туман биринчи раҳбарининг ҳаракатлари етарли эмаслигини билдирган.
Тумандаги ишга солинмаган имкониятлар бўйича депутатлар ҳам ўз фикрларини билдирган. Ташкилий масала кўриб чиқилган сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Мамадаминов Ўлмасжон Ярмахамматович эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жўраев Олимжон Ўразалиевич номзоди эса депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.
Маълумот ўрнида, Жўраев 1982 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. 2004 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. Унинг мутахассислиги иқтисодчи.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ