
Жамият
Ўзбекистон бўйича март ойининг биринчи ўн кунлиги бошида нисбатан совуқ ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат асосан кечалари -3 даража совуқ– +2 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +7– +10 даража илиқдан 0– +3 даража илиққача ўзгариб туради.
2–3 март кунлари республиканинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республика шимолида 1 март куни қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари -2– -7 даража совуқдан -7– -12 даража совуққача, кундуз кунлари 0– -5 даража совуқдан +3– +8 даража илиққача ўзгариб туради.
Биринчи ўн кунликнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача — кечалари +3– +8 даража илиққача, кундуз кунлари +10– +15 даража илиққача кўтарилади.
8–10 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда яна ёғингарчилик (ёмғир кўринишида) бўлиши кутилмоқда.
Кейинчалик март ойининг охиригача ҳарорат кечалари +7– +12 даража илиқдан -2 даража совуқ– +3 даража илиққача, кундуз кунлари +17– +22 даража илиқдан +5– +10 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика жанубида энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати +25– +27 даража илиққача кўтарилади.
Жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисобларига асосланган ҳолда тақдим қилинган Ўзгидрометнинг дастлабки ҳисобларига кўра, умуман март ойи бироз илиқ ой деб баҳоланмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ