Италия тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари Тошкентда намойиш этилади

Сақлаш
17:08 / 27.02.2025 14 0

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан Италия музейлари вакиллари ва коллекционерлари Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатларни пойтахтга олиб келади. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатнинг маданий меросини қайта тиклаш ва оммалаштириш ташаббуси ортидан амалга оширилмоқда. 2024 йилнинг февраль ойи ўрталарида Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Италияда бўлиб, бир қатор музейлари вакиллари ва коллекционерлари билан музокаралар ўтказганди.

 

Италия музейлари вакиллари ва коллекционерлари Ўзбекистон маданий меросини оммалаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаб, Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан халқаро кўргазма ўтказиш ташаббусига ижобий муносабат билдирди.

 

 

Тошкентда намойиш этиладиган экспонатлар орасида эпиграфик ёзувларга эга машҳур Афросиёб кулолчилик буюмлари, хусусий коллекциялардан Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноёб ўрта аср металл буюмлари, шу жумладан, Қорахоний ҳукмдорларининг афсонавий косаси, шунингдек, ХIХ-ХХ аср бошларидаги ўзбек тўқимачилигининг ажойиб асарлари ўрин олган.

 

Ислом цивилизацияси марказидаги кўргазма ўтмиш ва келажакни бирлаштирувчи ноёб маданий макон бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//