Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Сақлаш
14:03 / 27.02.2025 14 0

 

Уфук Улуташ Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқ нусхаларини қабул қилди ва дипломатни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, дипломатик миссиясида муваффақият тилади.

 

«Ўзбекистон-Туркия нафақат икки томонлама шериклик даражасида, балки минтақавий ҳамкорлик йўналишида ҳам фаол ишламоқда. Ишончимиз комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ҳар икки мамлакат равнақи ва тараққиётига хизмат қилади» деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram саҳифасида.

 

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида 2021 йил март ойидан бери Олган Бекар ишлаб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//