
Жамият
Жорий йилнинг 25 февраль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан пресс-тур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Унда қайд этилишича, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Республикада биринчилардан бўлиб, тажриба-синов тариқасида дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйди.
Бугунги кунда «Касб эгаси» дуал таълим тизими асосида таҳсил олаётган жами 1251 нафар талабадан 251 нафари дуал таълим асосида таҳсил олиш билан бир вақтда корхонада ойлик маош олиб меҳнат фаолиятларини олиб боришмоқда.
Пресс-турда илк манзил «ЗEЛАЛ ТЕКСТИЛЬ» МЧЖ хорижий корхонаси бўлди. Қайд этилишича, институт корхона билан 2022 йилдан буён талабаларни дуал таълим асосида ўқитиш, талабалар амалиётини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик қилади. 2022 йилдан буён айни вақтгача корхонада 120 нафар талабалар дуал таълим асосида таҳсил олишган. Институтни битирган 10 дан ортиқ талабалар корхонада меҳнат фаолиятларини олиб боришмоқда. 2024/2025 ўқув йилида 18 нафар талабалар дуал таълим асосида таҳсил олиш билан бир вақтда ойлик маош олиб ўз меҳнат фаолиятларини олиб боришмоқда.
Шундан сўнг журналистлар «Нуртех» МЧЖ фаолияти билан танишишди. МЧЖ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан талабалар амалиётини ташкил этиш, 2022 йилдан буён талабаларни дуал таълим асосида ўқитиш юзасидан ҳамкорлик қилади. Талабаларга корхонанинг етук мутахассислари замонавий тикув машиналарида, тугма қадаш ва изма очиш ярим автоматларида, намлаб иситиб ишлов бериш ускуналарида, бичиш дастгоҳларида ишлашни ўргатадилар. Дуал таълим шаклида таҳсил олиш жараёнида талабалар ойлик маош олиб ўз меҳнат фаолиятларини олиб бормоқда.
Пресс-турнинг сўнгги манзили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти бўлди. ОТМда янги технопарк очилди. Унда талабаларни ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш барча шарт-шароит яратилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ