
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Қарорга кўра, эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин.
Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмас эди, эндиликда улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.
Шунингдек, педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра, устама малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.
Бундан ташқари, энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагоглар навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.
Маълумот учун, 2022 йилда Халқ таълими вазирлигининг (ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) юридик шахс бўлмаган вазир жамғармаси ташкил этилганди. Вазир жамғармаси маблағлари малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш, илғор ходимларга бир марталик пул мукофотларини бериш каби мақсадларга сарфланади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ