Россияда қаровсиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келинди

Сақлаш
10:22 / 27.02.2025 35 0

 

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 нафар бола Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимларининг кўмаги билан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, улардан бири 2023 йилдан буён меҳнат миграциясида, 9-синф ўқувчиси бўлганидаёқ опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юрган.

 

Иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида Россияга борган. Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида қўлга олиниб, Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.

 

Агентлик Ўзбекистон ҳудудидан болаларни кузатиб бориш учун берилган ишончнома бошқа давлат ҳудудида боланинг қонуний вакили бўлиш ҳуқуқини бермаслигини эслатиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

08:27 / 12.03.2025 0 1
Тошкентда зилзила қайд этилди

//