Сиёсат
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация имзоланган.
Шунингдек, томонлар икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзолаган.
Икки мамлакат етакчилари ҳузурида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:
- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ