Сиёсат
Бир қатор вилоят туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Булар:
Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Хидиров Аброр Абдуазимович Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Хушбақов Қаюм Норбекович Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Муборак тумани ҳокими лавозимига Муродов Ғолиб Неъматович тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ