
Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси ҳомийлик фаолияти субъектларига нисбатан давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш, ҳомийлик ташкилотларининг фаолияти очиқлигини ва фуқароларнинг уларга нисбатан ишончини ошириш ҳамда ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш учун пул маблағларини йиғишни қонуний тартибга солишни назарда тутади.
Лойиҳада ҳомийликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмлари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш, хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиблари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш ва бу жараённинг очиқлигини таъминлаш шартлари белгиланмоқда.
Йиғилишда мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузишнинг олдини олиши, ҳомийлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаши ҳамда уларга нисбатан фуқароларнинг ишончини ортишига хизмат қилиши таъкидланган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ